Словакия бош вазири Роберт Фицо Брюсселдаги музокараларда Володимир Зеленский унга Украинанинг NATO'га киришига розилиги учун Россия активларидан 500 миллион евро таклиф қилганини айтди.
"Жаноб Зеленский газ мавзусига қайтди ва агар у менга Россия активларидан 500 миллион евро берса, мен Украинанинг NATO'га аъзо бўлиш учун овоз беришга рози бўлишимни сўради. Мен эса унга “ҳеч қачон” деб жавоб бердим", — деди Фицо.