Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Эрдўған ва унинг хотинига саломатлик тилади

A A A
Зеленский Эрдўған ва унинг хотинига саломатлик тилади

Украина президенти Владимир Зеленский Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг "Омикрон" штамми билан касаллангани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Зеленский ҳамкасбига шифо тилади.

«Елена ва мен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмине Эрдўған коронавирусга чалинганидан афсусдамиз. Дўстларимиз, жаноб Эрдўған ва Эмине хонимга тезда соғайиб кетишларини чин дилдан тилаймиз!», деб ёзди Зеленский.

Шундан сўнг Туркия президенти Владимир Зеленскийнинг твитини қайта жойлаштирди ва жавоб ёзди.

«Азиз дўстим, бу ажойиб хабар учун ўзим ва рафиқам номидан самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизга, оилангизга ва Украина халқига салом йўллайман», — деб жавоб берди Эрдўған Зеленскийга.

Киритилди: 23:51 05.02.2022. Ўқилди: 3908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар