Украина президентининг билдиришича, АҚШ етакчиси билан телефон суҳбати чоғида 26 феврал куни Женевада Вашингтон ва Киев делегациялари ўртасида режалаштирилган учрашув, шунингдек, март ойининг бошида уч томонлама форматдаги музокараларга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинган.
"Умид қиламизки, навбатдаги учрашув етакчилар даражасидаги музокараларга ўтиш имконини беради. Президент Трамп бундай қадамлар кетма-кетлигини қўллаб-қувватлайди", — дея қўшимча қилди Володимир Зеленский.
“ТАСС” ахборот агентлигининг манбаси ҳам Россия, Украина ва АҚШ делегацияларининг учрашуви март ойининг бошига кўчирилганини маълум қилди. Манбага кўра, музокараларнинг ўтказиладиган жойи ва вақти муҳокама қилинмоқда.