Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Давосга борадими?

Зеленский Давосга борадими?

Зеленский Давосга бормоқда, у АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши кутилмоқда

Бу ҳақда Украина президенти идораси маълум қилди, дея хабар бермоқда “Суспильне”.

21 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп Давосда ўтаётган Жаҳон иқтисодий форум доирасида Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштираётганини айтган эди.

"Украина ва Россия жуда кўп одамларини йўқотди. Мен президент Путин билан мулоқот қиляпман ва, менимча, у келишув тузишни истайди. Мен президент Зеленский билан ҳам мулоқотдаман ва, менимча, у ҳам келишувга тайёр. Мен бугун Зеленский билан учрашаман. Балки у ҳозир шу залда бўлиши ҳам мумкин. Бу урушни тўхтатиш керак, чунки жуда кўп одамлар беҳуда ҳалок бўляпти. Мени бу масалага қизиқтираётган ягона сабаб ҳам шу", — деган эди Трамп.

Киритилди: Бугун 13:57. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!