Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский бу хабарларга изоҳ берди

A A A
Зеленский бу хабарларга изоҳ берди

Украина раҳбари Володимир Зеленский Эроннинг Россияга ўзи учар учоқлар етказиб бериш ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Айтганча, бугун Эрон расмий вакилларидан хабар келди. Улар рус террори учун дронларни етказиб берганликларини тан олишга қарор қилишди, аммо ёлғон ишлатишди.

Биз ҳар куни камида 10 та Эрон дронини уриб туширамиз ва Эрон режими дронларни тўлиқ миқёсдаги босқин бошланишидан олдин етказиб берганини даъво қилмоқда. Кеча атиги бир куннинг ўзида 11 та "Шоҳид" йўқ қилинди. Биз аниқ биламизки, эронлик инструкторлар россиялик террорчиларга дронлардан фойдаланишни ўргатишган, бироқ Теҳрон бу ҳақда лом-мим демаяпти.

Ва агар Эрон очиқчасига ёлғон гапиришда давом этса, бу ҳаракат дунё Россия ва Эрон режимларининг террористик ҳамкорлигини ҳамда Россия бунинг учун Эронга нима тўлаётганини чуқурроқ текширишига сабаб бўлади. Замонавий дунёда бирор террорчи ёки унинг шериги жазосиз қолиши мумкин эмас", — деб таъкидлади Украина президенти бугунги нутқида.

Киритилди: 09:28 06.11.2022. Ўқилди: 3151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар