Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зарбдор агросервис МТПдан деярли 45 млн. сўм иш ҳақи ундирилди

Зарбдор агросервис МТПдан деярли 45 млн. сўм иш ҳақи ундирилди

Фуқаролар Сарвар Эшмурзаев, Ҳакимжон Намозов, Баҳром Тиловбеков ва Анвар Файзуллаев бир неча йиллар давомида Зарбдор агросервис МТП масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатишди.

Аммо, корхона томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи вақтида тўланмади. Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг буйруғига кўра, Мажбурий ижро бюроси Зарбдор туман бўлими давлат ижрочилари ижро ҳаракатларини олиб бориб, қарздор Зарбдор агросервис МТП МЧЖнинг АТБ Агробанк Зарбдор туман филиалидаги ҳисоб рақамларига банд солинди.

Кўрилган чоралар натижасида Сарвар Эшмурзаев фойдасига 10.498.284 сўм, Ҳакимжон Намозов фойдасига 2.725.569 сўм, Баҳром Тиловбеков фойдасига 15.250.845 сўм, Анвар Файзуллаев фойдасига 16.311.926 сўм, жами 44 млн. 786 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Киритилди: 11:26 16.04.2019. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!