Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зарафшонда бир нечта маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

A A A
Зарафшонда бир нечта маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Айни пайта юртимизда карантин сабабли судларда аксарият жиноят ишларини кўриш тухтатилган бўлишига қарамасдан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан Ўзбекистон Республикасми Жиноят кодексининг 73-моддаси талаблари асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан жазони ижро этиш муассасалари ва Ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.

Худди шу каби тақдимномалар асосида 2020 йилнинг 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Зарафшон шаҳар ИИО Пробация гуруҳининг 5 та тақдимномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.

Маҳкум Хўжаев Илёс Идрисович 2017 йил 9 декабрь куни соф вазни 2.294 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятини қасддан содир этганлиги учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЖК 60-моддаси тартибида 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Маҳкум жазони ўташ давомида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, жазони ўташ даврида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги ва ЖКнинг 73-моддасига асосан жазо муддатининг 2/3 қисмидан кўпроғини ўтаганлигини инобатга олиб, суд маҳкумни ўталмай қолган 9 ой 23 кун жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилди.

Шунингдек, суд мажлисида маҳкумлар А.Зарипов, Н.Шакулов, А.Пилипосян ва Д.Гемазуддиновлар ҳам суд томонидан тайинланган жазонинг қолган муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Д.Хонбўтаева, Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Киритилди: 12:30 24.04.2020. Ўқилди: 3197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда