Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Украинанинг Лондондаги элчиси сифатида иш бошлади. Бу ҳақда РИА Новости Украина ОАВларига таяниб хабар берди .
Агентлик маълумотларига кўра, Залужний 10 июлда иш бошлаган.
«Чоршанба куни унинг Лондондаги биринчи иш куни эди», дейилади матнда.
Эслатиб ўтамиз, Залужнийнинг Буюк Британиядаги элчи лавозимига тайинлангани 9 май куни маълум бўлган эди. Тегишли фармонни Валдимир Зеленский имзолади. Унинг Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони сифатидаги ўрнини Александр Сирский эгаллади.