“Заковат” интеллектуал клуби Брейн-ринг мусобақаси Финал босқичи ўйинларига старт берилишига бир қанча дақиқалар қолмоқда!
Ҳудудий мусобақаларда ёрвориь, ҳал қилувчи босқичга йўл олган билимдонлар учун финал ва Гранд финал ўйинлари Бухоро вилояти Ромитан туманидаги „Десерт Оасис &амп; Спа“ экотуризм кластерида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал клуби Брейн-ринг мусобақасида ҳар бир ҳудуд учун соврин жамғармаси 130 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳудудий босқич ғолибларини қуйидаги миқдордаги мукофотлар кутмоқда:
1 ўрин: 100 млн сўм
2 ўрин: 20 млн сўм
3 ўрин: 10 млн сўм
Гранд финал босқичи ғолибларига эса унданда ажойиб совринлар тайёрланган!