Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Заковат” клубига Президент тайинланди

A A A
“Заковат” клубига Президент тайинланди

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ таъсисчисининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбир давомида ўтган йил натижалари ҳамда 2022 йил режалари ва келгуси фаолиятнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-96-сон қарорининг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Қуйилган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида “Заковат” ННТ штатини кенгайтиришга қарор қилинди.

Хусусан, “Заковат” клуби Президенти” янги штат бирлиги жорий этилди.

Бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида “Заковат” клуби Президенти этиб Абдурасул Абдуллаев, ННТ директори лавозимига эса Умид Наримов тайинланди.

Киритилди: 21:03 25.03.2022. Ўқилди: 5745 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!