Россиянинг Оренбург вилояти Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини назорат қилиш қўмитаси Ўзбекистон ва Қозоғистондан олиб келинаётган 400 тонна полиз маҳсулотларини мамлакат ҳудудига киритмади.
Назорат органи бунга маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги сабаб қилиб кўрсатган.
Оренбургда юкларни назоратдан ўтказиш вақтида назорат органи ходимлари 6 фоиз тарвуз ва 8 фоиз қовунни яроқсиз ҳолга келтирган.
Manba: qalampir.uz