Туриннинг «Ювентус» клуби Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Сардор Азмунга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио.
Манба берган хабарга кўра, Италия клуби ярим йилга яқин сафдан чиққан Федерико Кьезанинг оғир жароҳати туфайли ҳужум чизиғига футболчи қидирмоқда. «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри эронлик футболчини сотиб олишни таъкидлади.
Олдинроқ Азмун 4-5 миллион евро эвазига «Лион»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда 27 ёшли Азмун «Зенит» сафида барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.