Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Ювентус" "Женоа" билан Шомуродов трансферини муҳокама қилди

"Ювентус" "Женоа" билан Шомуродов трансферини муҳокама қилди

"Ювентус" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда.

Туринликларнинг спорт директори Фабио Паратичи клубга яна бир ҳужумчи сотиб олмоқчи. Шу билан бирга, у ўзига хос хусусиятлари билан Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Aльваро Моратадан фарқ қилиши керак.

Calciomercato хабарига кўра, "Ювентус" "Женоа"га таклиф жўнатган ҳамда клублар аллақачон келишув тафсилотларини муҳокама қилишган.

Трансфермаркт Шомуродовнинг трансфер нархини 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:57 19.01.2021. Ўқилди: 6214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!