Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Юта штати Сенати президенти Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Юта штати ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, жумладан, томонларни қизиқтирган соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
“Катта тузли кўл” (Греат Салт Лаке) қуриши ва унинг салбий оқибатларига қарши кураш бўйича Юта штати тажрибасини Оролбўйи минтақасида амалий қўллаш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.