Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Юртимизда кучли зилзила бўладими? ФВВ расмий изоҳ берди

Юртимизда кучли зилзила бўладими? ФВВ расмий изоҳ берди

Жорий йилнинг 6-феврал куни Туркия Республикасида содир бўлган зилзилалар аҳоли ўртасида турли саросималар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз ҳудудида сейсмоген ҳолат, бу борадаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳолига холис ва ишончли маълумотлар тақдим этишни тақозо қилади.

Қайд этиш керакки, Туркия ҳудуди сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, зилзилалар айнан мазкур сейсмоген зоналарда содир бўлмоқда.

Бугунги кунда республикамизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида Сейсмик вазиятни баҳолаш ва келгусидаги сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси фаолият юритади. Мазкур Идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.
Ҳозирги кунда зилзилаларни прогноз қилиш соҳасида сейсмометрик, геофизик, магнитометрик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб борилади.

Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023-йил 3-февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади.

Киритилди: 19:17 06.02.2023. Ўқилди: 6109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!