Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак ва Косон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “O.”, “Yo.K.” ҳамда “О.Б.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 413,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.S.” хусуси корхонаси раҳбари Б.М. электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 148,1 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.М. тижорат мақсадида умумий фойдаланиш электр тармоғига уланиб, 110,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.