Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Юракка мадор бўлувчи маҳсулотлар

Юракка мадор бўлувчи маҳсулотлар

Юрагим соғлом урсин, десангиз, калий, магний, Б витаминлари ва антиоксидантларга бой таомномани танланг.

Мева ва сабзавотлар:
Банан, олма, исмалоқ, брокколи, помидор. Уларда юракнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган калий, магний, витаминлар ва антиоксидантлар мавжуд. Шунингдек, туршак, майиз каби қуритилган мевалар ҳам юракка кони фойда.

Балиқ:
Қизил икра, селд, ёғли балиқлар омега-3 кислотасига бой бўлиб, улар қон томирларининг қайишқоқлигини таъминлайди.

Ёнғоқлар:
Ёнғоқ, бодом, писта ва ерёнғоқда юрак учун фойдали бўлган Е витамини, омега-3 кислотаси ва магний мавжуд.

Дуккакли донлар:
Ловия, ясмиқ, нўхатлар калий, магний ва оқсилга бой бўлиб, холестеринни камайтиришга ва юрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Ёрма доналар:
Гуруч, гречка, перловка, арпа овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. Овқат ўрнида ҳазм бўлса, юракка юк тушмайди.

Юракни асраш учун:
- Тўйинган ёғлар, транс ёғлар, туз ва шакарни истеъмол қилишни чекланг.
- Меъёрий вазнни сақланг.
- Мунтазам равишда жисмоний машқлар бажаринг, ҳаракатда бўлинг.
- Чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечинг.
- Профилактик текширувлар учун мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туринг.

Киритилди: 05:28 14.07.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!