Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Юнусободдаги клиникада аёллар ва бир эркак ўртасидаги жанжалга изоҳ берилди

Юнусободдаги клиникада аёллар ва бир эркак ўртасидаги жанжалга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 4 май куни тахминан соат 20.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси, 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган.

Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:45 14.05.2022. Ўқилди: 2274 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (13)