Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Париж Усманов учун Брюсселда нега «йўл очди»?

Париж Усманов учун Брюсселда нега «йўл очди»?

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Парижнинг россиялик миллиардер Алишер Усмановни Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатидан чиқариш ташаббусини изоҳлади.

Барронинг айтишича, қарор ЕИнинг Россияга қарши шахсий санкциялар амал қилиш муддатини ўзгартириши билан боғлиқ. Илгари санкциялар ҳар олти ойда узайтирилар ва бунинг учун барча ЕИ давлатларининг розилиги талаб қилинар эди. Энди эса чекловлар бир йўла уч йилга узайтирилди.

Франция ТИВ раҳбари Париж Усмановни санкциялар рўйхатидан чиқариш «вазиятга ҳеч қандай таъсир қилмайди», деган хулосага келганини билдирди.

«Уч мингга яқин шахс ва ташкилотга санкциялар қўлланилган. Улардан биттаси рўйхатдан чиқарилди», — деди Барро.

22 сентябрь куни ЕИ Россияга қарши шахсий санкцияларни 2029 йил сентябригача узайтирди. Шу билан бирга, Усмановдан ташқари «Альфа-Групп» асосчиси Михаил Фридман, Қрим федерал университетининг собиқ ректори Андрей Фалалеев ва Redbird Corporate Services Ltd ҳам санкциялар рўйхатидан чиқарилди.

Усмановни рўйхатдан чиқариш ташаббусини Франция ва Словакия илгари сурган. Дипломатик манбаларга кўра, Франциянинг позицияси Озарбайжонда қамоқда бўлган Франция фуқароларининг тақдири билан боғлиқ бўлган бўлиши мумкин.

23 сентябрь куни Боку жосусликда айбланиб, қамалган Франция фуқароси Мартин Райанни афв этди. Бироқ Париж санкцияларни бекор қилиш ва Райаннинг озод қилиниши ўртасида келишув бўлганини расман тасдиқламаган.

Киритилди: 21:42 28.09.2026. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!