Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «S.K.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 233,6 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.