Шу йил 27 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Н.Ю. исмли аёлнинг уйи олдида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, бўйнидаги занжирини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Д.М. исмли аёл ва Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи М.А. исмли эркак содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Manba: uz24.uz