Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Йўл қоидаларини бузганларга огоҳлантириш берилиши мумкин

Йўл қоидаларини бузганларга огоҳлантириш берилиши мумкин

Aйрим хорижий давлатларда кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун фақат жарима эмас, оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш каби енгилроқ жазо турлари қўлланилади. Бунда шахсга қилмишининг ижтимоий оқибати тушунтирилиб, уни яна содир этмасликка чақирилади. Бу эса, амалиётда, бундай ҳуқуқбузарликларнинг камайишига олиб келаётгани қайд этилган.

Шу боис, янги қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “маъмурий огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш таклиф қилинмоқда.

Унга кўра, ижтимоий хавфи кам бўлган айрим йўл қоидаларини бузган фуқароларга аввало огоҳлантириш берилиши, кейин эса керак бўлса, жарима татбиқ этилиши мумкин.

Киритилди: 14:12 17.06.2025. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!