Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий рақамли автомобиль эгалари жарималарни тўламагунча Россия ҳудудидан чиқарилмайди.

Россия Федерациясининг «Халқаро автомобиллар ташувлари устидан давлат назорати ва уларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида»ги қонунига биноан 2021 йил 7 июлдан ҳайдовчи чегарага келгач, унга уч соат муддат берилади. Ушбу вақт давомида жарима тўланмаса, унга Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмайди.

Янги тартиб бўйича чет эл транспортларининг 2020 йил 8 декабрдан кейинги жарималари инобатга олинади.

Чет эллик ҳайдовчи тўланмаган жарима бор ёки йўқлигини Госавтоинспекция расмий веб-сайтидаги «Проверка штрафов ГИБДД» хизмати орқали мустақил аниқлаши мумкин.

Киритилди: 19:07 19.02.2021. Ўқилди: 1639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!