2025 йил 24 январда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун 2024 йил 16 августда ўтган чақириқ Сенатнинг 55-ялпи мажлисида ҳам кўрилганди. Аввалги муҳокамалар жараёнида сенаторлар мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати иштирокчиларининг тегишли қоидаларга риоя этиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, республика ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилаётгани ва бунинг натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий зиён етаётганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирганди.
Якунда ЙПХ ходимларини фото ва видео тасвирга тушириш ҳуқуқи сақлаб қолинди!