Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ёрдам тарқатиш ҳудудидан одамларни тарқатиш учун ўқ отилди

Ёрдам тарқатиш ҳудудидан одамларни тарқатиш учун ўқ отилди

Ғазо жанубидаги Рафаҳнинг Тал ас-Султон ҳудудида кўплаб тартибсизликлар давом этаётган бир пайтда, минтақанинг шимолий қисмида ҳам вазият ниҳоятда оғирлигича қолмоқда.

У ердаги фаластинликлар яқин келажакда ёрдам олишлари эҳтимолдан узоқ. Бугун биз ноумидлик одамларга қандай таъсир қилишини, очлик зўравонлик ва тартибсизликка қандай олиб келишини кўрдик.

Исроил ҳарбий кучлари Ғазо гуманитар жамғармаси ходимлари учун ҳудуддан хавфсиз йўлак очишга ҳаракат қилаётгани, минглаб одамлар озиқ-овқат олиш учун бу жойни ўраб олгани ҳақида маълумотлар бор.

Бунга жавобан ҳарбийлар одамларни тарқатиш мақсадида ҳавога пулемётлардан ўқ узди. Бу фаластинликлар ҳозирда очлигини қондириш учун қандай хавф-хатарга рўбарў бўлаётганини яққол кўрсатади.

Киритилди: 21:16 27.05.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!