Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ёнғин оқибатида 10 нафар фуқаро вафот этган

A A A
Ёнғин оқибатида 10 нафар фуқаро вафот этган

Андижон вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларига қарамай, айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги оқибатида ёнғинлар келиб чиқмоқда.

Соҳа ходимлари маълумотига кўра, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 545 та ёнғин содир бўлган. Натижада 15 нафар фуқаро тан-жароҳати олиб шифохоналарга ётқизилган, 10 нафар фуқаро эса вафот этган. Бундан ташқари, катта миқдорда моддий зарар кўрилган.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик юқоридаги каби оғир оқибатларга олиб келади. Умуман, содир бўлган ёнғинлар таҳлил қилинганда, асосан аҳоли хонадонларида иситиш печларининг қуриш ва ишлатиш қоидаларига амал қилмаслик, электр симларининг қисқа туташуви, фойдаланилаётган газ ва электр жиҳозларининг носозлиги сабаб бўлгани аниқланган.

Юқоридаги каби кўнгилсизликлар келиб чиқмаслиги учун фуқаролар ҳамиша ҳушёр бўлиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиши зарур.

Manba: uza.uz

Киритилди: 14:16 21.09.2018. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар