Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ёлғонга уч ўринда рухсат берилган...

A A A
Ёлғонга уч ўринда рухсат берилган...

Ёлғончилик - мунофиқлик белгиси бўлиб, у оғир гуноҳлардан ҳисобланади.

Қуръони каримнинг бир неча жойида, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадиси шарифларда ёлғончиликнинг дўзахга олиб борувчи гуноҳ экани зикр этилган. Уламоларимиз қуйидагиларни энг қабиҳ, деб баён қилганлар:

1. Қуръони карим оятларини яхши билмаган ҳолда ўз таъбирича тафсир қилиш, нотўғри шарҳлаш ёки таржима қилиш, шунингдек, Аллоҳ таоло буюрмаган нарсаларни фарз этиб, ўзича жорий қилиш. Бу энг катта ёлғон ҳисобланади.

2. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом номларидан ёлғон ҳадис тўқиш.

3. Нотўғри гувоҳлик бериш, ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳдир. Чунки ёлғон гувоҳлик бериш оқибатида ҳақ букилиб, ботил бўй кўрсатади.

4. Савдо-сотиқдаги ёлғон (молнинг айбини яшириш, фалончага олдим, дейиш каби).

5. Оила аъзолари ўртасида бир қарашда арзимас туюлган ёлғонлар, айниқса, ёш болани алдаш ва ёлғон ваъда бериш ҳам ёмон ёлғонлар сирасига киради.

6. Ёлғоннинг ёмонларидан яна бири бировни кулдириш ёки хурсанд қилиш учун ёлғон сўзлаш.

7. Кўрмаган тушини кўрдим, деб бошқаларга сўзлаш ҳам шариатда қаттиқ қораланади.

Фақат уч ўринда: урушда, эрнинг хотинига муроса учун гапирган ёлғонида, икки аразлашган кишининг орасини ислоҳ қилиш ниятида гапирилган ёлғон гап гуноҳ бўлиб ёзилмайди.

 Азизхўжа домла Иноятов саҳифаларидан

Киритилди: 20:15 26.04.2020. Ўқилди: 5155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!