Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ёлғиз саёҳат учун энг маъқул 10 та мамлакат

Ёлғиз саёҳат учун энг маъқул 10 та мамлакат

“Hypebae” портали томонидан ёлғиз туристлар учун энг яхши туристик йўналишлар аниқланган. Уларнинг рейтингида биринчи ўрин Хорватияга тегишли. Иккинчи ва учинчи ўринларда – Перу (Мачу-Пикчу шаҳри) ва Малта ороли.

“Ёлғиз саёҳат қилиш, аслида, ким эканингизни билишингизга ёрдам беради. Бундан ташқари, турли мамлакатлар маданияти, шунингдек, миллий ошхонасини ўзингиз учун кашф қилишингиз мумкин”, дейилади мақолада.

Рўйхат етакчиси Хорватия ўзининг пляжлари, боғлари, қадимий ёдгорликлари, шунингдек, гўзал, шинам ва унчалик шовқинли бўлмаган, ёлғизликдан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган шаҳарлари билан машҳур. “Албатта, Ровинга ташриф буюринг, қалъа-шаҳарни ўрганинг”, дея маслаҳат беради рейтинг муаллифлари.

Улар, шунингдек, Перуга боришни таклиф қилади. Бунда Анд тоғларининг энг юқори нуқтасида жойлашган инкларнинг қадимий шаҳри Мачу-Пикчу ҳудудига ташриф буюриш лозим. У ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг обекти ҳисобланади.

Рейтингнинг “Топ-3”лигига кирган Малта – Италия яқинидаги ғалати Европа ороли ҳисобланади. Ижарага олинган автомобил ёки маҳаллий транспортда унча катта бўлмаган оролни мустақил айланиш мумкин.

Ёлғиз саёҳатчиларнинг севимли жойлари ўнталигига Бали, Швейцария, Италия, Жанубий Корея, Испания, Исландия ва Гонгконг кирди.

 

 

Киритилди: 00:00 01.02.2020. Ўқилди: 3686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!