7 октябрдан кейин Бенямин Нетаньяҳунинг БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги халқаро учрашувлари анча қисқарди. 2024 ва 2025 йилларда у асосан Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатлар раҳбарлари билан учрашган, Халқаро жиноят судининг уни ҳибсга олишга ордер бериши эса хорижий сафарларини янада мураккаблаштирган.
Бу йилги Нью-Йорк сафари уруш бошланганидан кейинги учинчи ташрифи бўлади. Нетаньяҳу шаҳарда тахминан 6 соат бўлиб, БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди ва кейин Исроилга қайтади. Ynet маълумотига кўра, сафар доирасида Трамп билан учрашув режалаштирилмаган.