Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Yle: Россия бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда

Yle: Россия бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда

Финландиянинг Yle жамоат телерадиокомпанияси Planet Labs томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, Қозон авиация заводи кенгайтирилаётгани ҳақида хулосага келди.

Телеканалнинг хабар беришича, бу Россияда Украина ҳудудларига ҳужумларда қўлланиладиган ва ядровий қурол ташишга қодир оғир бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарадиган ягона корхона ҳисобланади. Шунингдек, бу ерда фуқаролик авиацияси самолётлари ҳам ишлаб чиқарилади.

"Завод ҳудудининг сунъий йўлдош орқали олинган суратларида янги бинолар кўринмоқда, улардан энг каттаси тахминан 320 метр узунликда ва тахминан 19 минг квадрат метр майдонни эгаллайди, бу учта футбол майдонига тенг.

"Сунъий йўлдош суратларида кўплаб янги ишлаб чиқариш майдонлари пайдо бўлгани аниқ кўринади. Бироқ бу Россия авиация саноати муаммоларини ҳал қилмайди", — дея фикр билдирди Финляндия ҳарбий разведкасида узоқ йиллар хизмат қилган ва Россия Қуролли кучларини 20 йилдан ортиқ кузатиб келаётган ҳарбий эксперт Марко Эклунд.

Киритилди: 09:38 29.06.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!