Дунёдаги йирик супермаркетлар нақд ёки карта орқали тўловларни тақиқлаб, фақат рақамли ID, бармоқ изи ва юзни таниш технологияси билан тўловларни қабул қилиш тизимини жорий этади.
Дастур Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги бешта St Marche озиқ-овқат дўконларида ишга туширилди, қўшимча синовлар Осиё ва Яқин Шарқда режалаштирилган. Mastercard бу йил охирида тизимни бутун дунё бўйлаб тарқатишни режалаштираётганини маълум қилди.