Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Йирик рақамлар: коронавирус АҚШни тиз чўктиряпти

Йирик рақамлар: коронавирус АҚШни тиз чўктиряпти

АҚШда 849 киши коронавирусдан вафот этди. Жонс Хопкинс университети маълумотлари шундан далолат беради.

Коронавирус қурбонларининг энг кўп сони Нью-Йоркда қайд этилди, у ерда 192 киши вафот этди. Умуман олганда, мамлакатда 60 мингдан ортиқ одам вирус юқтирган.

Аввалроқ, етакчи эпидемиолог Ира Лонгини АҚШда уч ҳафта ичида коронавирус билан боғлиқ ўлим даражаси юқори бўлишини башорат қилган эди. Лонгинининг прогнозларига кўра, ўлимнинг бундай кўпайиши соғлиқни сақлаш тизимига вақтинчалик ҳаддан ташқари босим юклайди. Бироқ, унинг фикрига кўра, расмийлар фуқароларнинг ҳаракатланишига қўйилган чекловларни аста-секин олиб ташлашга киришадилар, чунки бунинг оқибатида етказилган зарар максимал даражага чиқади.

24 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қўшма Штатлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши учун янги марказ бўлиши мумкин деган фикрни билдирди. Ташкилот вакили Маргарет Харриснинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда АҚШда коронавирус тарқалиш даражаси жуда юқори.

 

Киритилди: 01:53 26.03.2020. Ўқилди: 5475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!