Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Йирик авиакомпания ҳакерлар ҳужумига учради

Йирик авиакомпания ҳакерлар ҳужумига учради

Ҳакерлар Австралиянинг Qantas авиакомпаниясининг олти миллион мижози махфий маълумотлари сақланадиган тизимни бузиб кирди.

«2025 йилнинг 30 июнида Qantas авиакомпанияси колл-маркази фойдаланадиган чет платформада шубҳали фаолликни аниқладик. Шундан сўнг дарҳол ҳимоя чораларини кўрдик»,дейилади авиакомпания баёнотида.

Qantas маълумотига кўра, тизимда номлар, уй манзиллари, электрон почта манзиллари, телефон рақамлари, туғилган кунлар ва лояллик (содиқлик) дастури бўйича рақамлар маълумотлари сақланган. Шунинг баробарида, тўловлар маълумотлари ва ҳужжатлар ҳақидаги ахборотлар дахлсиз қолган.

Компания ишонтиришича, ҳодиса Qantas фаолиятига ва парвозлар хавфсизлигига таъсир қилмаган.

«Мижозларимиздан чин қалбдан кечирим сўраймиз», — деди авиакомпания раҳбари Ванесса Ҳадсон.

Киритилди: 16:42 02.07.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!