Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Йилнинг энг яхши смартфонини биласизми?

Йилнинг энг яхши смартфонини биласизми?

Хитой мобиль алоқа оператори China Mobile ҳар йили “ақлли ускуналар сифати тўғрисида” ҳисобот эълон қилади. Мазкур ҳисоботда йилнинг энг яхши смартфони аниқланди ва эълон қилинди.

Ҳар томонлама ўтказилган текширувларда Huawei Mate 30 смартфонлар тасмаси қолган “дўстларига” қараганда устунликни қўлга киритган. Хусусан:

•  Huawei Mate 30 Pro смартфони 5G тутувчи энг яхши смартфон деб топилди.

•  Huawei Mate 30 ни яна 3G ва 4G тармоғида энг яхши ишловчи гажет деб қабул қилинди.

•  Huawei Mate 30 Pro видео тасвирлар сифати ва уларни қайта ишлаш бўйича энг юқори балларни қўлга киритди. Шунингдек, ушбу қурилма ўйин ўйнаш хусусиятлари билан ҳам 5 юлдузга эга бўлди. У ҳаттоки “iPhone 11 Pro Max”, “Oppo Reno Ace” ва бошқа кучли рақобатдошларини ҳам ортда қолдирди.

China Mobile оператори Huawei Mate 30 Pro ни смартфонлар бозоридаги энг яхши смартфон деб эълон қилди.

 

 

 

 

 

Киритилди: 19:52 17.11.2019. Ўқилди: 2755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!