Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Йил якунида ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади

Йил якунида ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши ва тадбиркорлар билан мулоқотда таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида пул кўпайиб, инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришнинг мустаҳкам асоси яратилди.

Корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етган. Аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлди.

Таъкидланишича, бу банклар барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорларнинг ишончи ортиб бораётганидан далолат.

Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:13 20.12.2024. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!