Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Йил бошидан юртимизда қанча бирламчи тиббиёт муассаcаси ташкил этилди?

A A A
Йил бошидан юртимизда қанча бирламчи тиббиёт муассаcаси ташкил этилди?

Бугун юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, уни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шу боисдан мазкур соҳада малакали тиббий хизматни ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонгача кириб боришини таъминлашга катта маблағ, имконият ва салоҳият сафарбар этиляпти.

Айтиш лозимки, ушбу тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 2023 йилда мамлакатимизда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш белгиланган эди.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 11 та оилавий поликлиника, 35 та оилавий шифокор пункти ва 35 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, 250 минг нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 8 та оилавий шифокор пункти;

Андижон вилоятида 2 та оилавий поликлиника ва 5 та оилавий шифокор пункти, 5 та маҳалла тиббиёт пункти;

Бухоро вилоятида 1 та оилавий поликлиника ва 1 та оилавий шифокор пункти;

Жиззах вилоятида 2 та оилавий шифокор пункти;

Навоий вилоятида 2 та оилавий шифокор пункти;

Наманган вилоятида 4 та оилавий поликлиника ва 2 та оилавий шифокор пункти;

Самарқанд вилоятида 4 та оилавий шифокор пункти ва 15 та маҳалла тиббиёт пункти;

Сирдарё вилоятида 3 та маҳалла тиббиёт пункти;

Сурхондарё вилоятида 1 та оилавий шифокор пункти;

Тошкент вилоятида 8 та маҳалла тиббиёт пункти;

Фарғона вилоятида 4 та оилавий поликлиника ва 7 та оилавий шифокор пункти;

Хоразм вилоятида 3 та оилавий шифокор пункти ва 4 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди

Киритилди: 16:30 24.06.2023. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!