Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Йил бошидан бери Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ шахс қамалди

A A A
Йил бошидан бери Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ шахс қамалди

2024 йилнинг дастлабки 6 ойида 10 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37.179 нафар шахсга нисбатан 29.086 та жиноят иши кўриб чиқилган. 465 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Судланган шахслар сони 29.382 нафарни ташкил этиб, шундан 10.287 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 18.579 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 516 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 26.028 нафари эркак, 3.354 нафари аёл, 11.145 нафари ёшлар (шу жумладан 1.068 нафари вояга етмаган) ва 1.105 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Киритилди: 14:06 20.07.2024. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!