Аввалроқ, жорий йил 17 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Мадина Қаҳрамонова таниши Фурқат Тожиқулов билан учрашиб, номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганликлари, ҳақида хабар берган эдик. Мадинанинг отаси қизини қидираётганди.
ИИВ маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг берган хабарлари ва олиб борилган қидирув суриштирув ишлари натижасида Мадина Қаҳрамонова ва Фурқат Тожиқулов соғ-саломат топилган.
ИИВ уларнинг нега ва қаерга қочиб кетганликларига доир ҳеч қандай маълумот бермади.
Manba: qalampir.com