Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Яшнободдаги қурилиш объектида яна 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Яшнободдаги қурилиш объектида яна 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати Яшнобод тумани Илтифот маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтлар кесилиши бўйича ўтказилган текширув натижасини эълон қилди.

Унга кўра, қурилиш объектидаги 16 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланган.

“Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланди.

Яшнободдаги қурилиш объектида яна 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди”, – дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Илтифот маҳалласи ҳудудида “Yangi zamon bino” МЧЖ компанияси олиб бораётган бўлган.

Киритилди: 20:36 19.11.2022. Ўқилди: 2362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!