Бугун 9 июнь куни соат 9:06да Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Мўйноқ кўчаси 241-уйда жойлашган “Радиатор Элит” МЧЖга қарашли алюминь радиаторлар ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида цехнинг ишлаб чиқариш қисмида 200 кв.м майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 9:09да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:33да тўлиқ бартараф этилган ҳамда цехнинг 1000 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 4та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.