Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Яшнободда машиналар устига дарахт қулаб тушди

Яшнободда машиналар устига дарахт қулаб тушди

Жорий йилнинг, 1-апрел куни Тошкент шаҳрида дарахт автомобиллар устига қулаб тушди. Ҳодиса Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасида, тахминан соат 17:50 атрофида содир бўлган.

Дарахт ағдарилиши оқибатида икки машинага жиддий шикаст етган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, воқеа жойида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва махсус техника билан ишлайдиган ишчилар ишламоқда.

Маълумот учун, йиқилган дарахт соғлом кўринади, нима сабабдан қулагани ҳали аниқ эмас.

Киритилди: 20:57 01.04.2023. Ўқилди: 2001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!