Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги "ТЭМ2-7084" русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.