Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Хоразм вилояти божхона ва ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида “Яширин цех” тезкор тадбири ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги қарори билан таркибида рангли металлар бўлган ускуналар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш, тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ҳамда топшириш бўйича ноқонуний фаолиятга чек қўйиш белгиланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш, техник, маиший ва бошқа буюмлар парчалари ҳамда рангли металл чиқиндиларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларга қатор вазифалар юклатилган.

Хусусан, божхона органи ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган навбатдаги “Яширин цех” тезкор тадбирида кўздан панада йўлга қўйилган ноқонуний цех фаолиятга чек қўйилди.

–Хазорасп туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган МЧЖ биноси холислар иштирокида кўздан кечирилганида мазкур бино ҳудудида “Яширин цех” ташкил қилиниб, ноқонуний равишда рангли металл парчаларини йиғиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланиб келинаётгани маълум бўлди, –- дейди вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати ходими Лайло Ғаниева. –- Тадбир давомида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами оғирлиги 2,8 тонна алюминий рангли металл парчалари, 15 дона турли ҳажмли қозон қуйиш учун махсус қолиплар, 10 дона темирдан ясалган махсус чўмичлар далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Маълумот ўрнида: 2024 йил давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 13 та ҳолатда 42,5 тонна қора ва рангли метал парчалари муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилган.

Бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилади.

Киритилди: 10:07 26.01.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!