Мажбурий ижро бюросининг Арнасой тумани бўлими иш юритувига "М.Д." фермер ҳўжалигининг солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолатини ўрганиш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга кўра, қарздор хўжаликка тегишли "Белорусь" русумли техникаси мавжудлиги аниқланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мазкур тракторни хатловдан яширганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Арнасой тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан Белорус русумли трактор топилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу трактор аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар фермернинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларига йўналтирилиши мумкин.