“Ўзметкомбинат” АЖ жамоаси бугун “Яшил макон” умуммиллий ташаббуси доирасида Футбол академияси ҳудудида кўчат экиш тадбирини ўтказди. Ҳудудга 200 туп дарахт экилиб, шу билан бирга корхона атрофида яна 10 минг туп кўчат экиш ишлари бошланди.
Дарахт турлари иқлим, тупроқ ва экологик шароитлар инобатга олиниб танланди. Бу ҳудуднинг экологик барқарорлигини кучайтиришга қаратилган муҳим қадам сифатида қайд этилди.
Тадбирда корхона раҳбарияти, ходимлар, Футбол академияси тарбияланувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Журналистлар ҳам ходимлар сафида фаол равишда кўчат экдилар.
“Ўзметкомбинат” АЖ ушбу ташаббус орқали саноат ривожи билан бир қаторда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат ва яшил ҳудудларни кенгайтириш йўлида амалий ишларини давом эттираётганини яна бир бор намоён этди.