Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ярим тундаги жиноят: Миллий гвардия Хоразмда жиноятчини қўлга олди

Ярим тундаги жиноят: Миллий гвардия Хоразмда жиноятчини қўлга олди

Жорий йилнинг 05 апрель куни тахминан соат 00:40ларда, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида номаълум шахс томонидан бозор ҳудудида жойлашган савдо маркази биносининг иккинчи қават кириш эшигини қаттиқ жисм ёрдамида бузиб очишга уринган вақтда, ушбу йўналишда мол-мулк ишончли қўриқловини таъминлашга жалб этилган Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальони ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олиниб, ашёвий далиллар билан Урганч шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига белгиланган тартибда топширилди.

Дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс 1997 й.т., Хива шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:17 05.04.2021. Ўқилди: 2260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!