Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/4 финалида пенальтилар серияси натижасига кўра Россия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.(2:2, 4:3 пенальтилар сериясида).
Шу тариқа, Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Англия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув 11 июль куни Тошкент вақти билан 23:00 да, Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.
Ярим финалнинг яна бир жуфтлигида Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин 10 июль куни Тошкент вақти билан 23:00 да ўтказилади.
Manba: kun.uz