Яқин Шарқ минтақасидаги низо автоишлаб чиқарувчилар ўртасида алюминийни «ваҳима ичида ёппасига сотиб олиш» жараёнини келтириб чиқарди. Улар хомашё захиралари бир неча ой ичида тугаб қолишидан хавотирга тушмоқдалар.
Бу ҳақда "Financial Times" нашри ёзмоқда.
Форс кўрфази мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ҳажмини қисқартирдилар. Шу билан бирга, логистика билан боғлиқ муаммолар хомашё импорти ва экспортига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Агар вазият шу тарзда давом этса, ваҳимали харидлар янада ортиб боради», — дея таъкидланади нашрда.