Туркия ва Канада Эрон атрофидаги можаро, шунингдек, Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғозидаги кескинликнинг кучайиб бораётганидан хавотирда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан канадалик ҳамкасби Анита Ананд билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Минтақавий хавфсизликка таҳдид пайдо бўлди ва бу муқаррар равишда минтақадаги мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилади", деди Фидан ва можаронинг оқибатлари халқаро тартибни бузиши мумкинлигини қўшимча қилди.
"Эскаласиянинг биринчи кунидан (28 февраль) бери Туркия томонлар ўртасида мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилмоқда", дея қўшимча қилди ташқи ишлар вазири.