Яқин Шарқдаги энг йирик контейнер порти — Жебель Али порти — минтақадаги кескинлик сабаб фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълум қилинишича, дунёдаги энг йирик денгиз ташув компанияси — MSC Mediterranean Shipping Company — Яқин Шарққа юк брон қилишни тўхтатган. Шунингдек, A.P. Moller-Maersk ва Hapag-Lloyd Ҳурмуз бўғози орқали барча қатновларни вақтинча тўхтатган.
Таъкидланишича, логистикадаги узилишлар савдо, туризм, транспорт ва молияга таянадиган Дубай каби бизнес марказлари учун жиддий зарба бўлмоқда. Минтақа илгари хавфсиз ҳудуд сифатида қаралар эди.